21 November 2009
22:37 -
Сомалида яна бир аёл тошбўрон қилиб ўлдирилди, ўзбек ҳизбчиларининг боши осмонда бўлса керак
ББС радиоси туркча бўлимининг сайтида берилган хабарга кўра, Сомалида 20 ёшли бир аёл зино қилди деган айб билан шариат қонунлари бўйича тошбўрон қилишга ҳукм қилинди ва 200 тамошабин ҳузурида тошбўрон қилиб ўлдирилди, деб ёзади Туркиянинг энг обрўли Миллиёт газетаси. У аёл ҳомиладор эканлиги ҳам айтилади. Туғилмаган бола ҳам онаси қатори айбдор ҳисобланга бўлса керак. Бу аёл билан алоқада бўлган 29 ёшли бўйдоқ эркак 100 марта таёқ билан калтакланган.
Бу каби воқеалар ўзбекларни ҳам бепарво қолдирмаслиги ва ҳатто хавотирга солиши керак. Чунки, бизда ҳам шариат қонунларини жорий қилиш тарафдорлари оз эмас. Мана мисоллар.
10 йилча аввал Толиблар Афғонистондаги ўзбекларнинг қалъаси Мозори Шарифни босиб олган куни Озодлик радиосига интервью берган 53-54 лақабли “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг лидери Салой Мадамин толибларни мақтар экан, “Ўзбекистонда биз ҳам Толибон ўрнатган каби тузум ўрнатишимиз керак”, дейишгача борганди. Радионинг журналисти Замира/Нодиранинг “Нима деяпсиз, биз ҳам ҳижобга ўралишимиз керакми?” деган хитобига жавобан ўзбек демократи шундай дейди: “Мусулмон бўлгандан кейин унинг ҳамма қонунларини қабул қилишимиз керак”. У қонунлардан бири баъзи айблар учун тошбўрон қилишни буюради.
Ёки ҳозир ҳизбу-таҳрирчига айланган собиқ бирликчилар Исмоил Дадажон ва Баҳром Ҳамрони олинг. Ҳизб-ут-Таҳрир давлат исломий бўлиши, яъни давлатда шариат қонунлари жорий этилиши учун курашадиган партиядир. Ёки Исмоил Дадажон ва Баҳром Ҳамро, Салой Мадаминдан фарқли ўлароқ, шариатни қисман, яъни тошбўронсиз жорий этиш тарафдорларимикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения