19 November 2009
21:04 - "Contact" тарифларни пасайтириб, хизматлар қулайлигини оширмоқда
4 декабрдан бошлаб "Contact" Пул ўтказмалари ва тўловлар халқаро тизими МДҲ мамлакатларига ўтказмалар қийматини 30% га ва Россия бўйлаб ўтказмалар қийматини 25% га камайтирмоқда.

"Contact" тизимини ишлаш технологиясини принципиал жиҳатдан модернизациялаш бўйича техник ҳамда ташкилий тадбирлар комплексининг режалаштирилган биринчи босқичи муваффақиятли якунланди. Юзлаб тизим қатнашчилари – банклар унинг клиринг маркази – "РУССЛАВБАНК" билан биргаликда молиявий ритейл хизматларини кўрсатиш соҳасида йирик юқори технологик халқаро ўйинчига изчиллик билан айланиш даврини кечирмоқдалар. Ўзининг фаол ва муваффақиятли ривожланишининг ўн биринчи йилини тизим мижозларининг аҳамиятли қисми учун комиссия тўловини камайтиришдан бошламоқда.

Эндиликда мамлакат ичида ўтказма учун комиссия суммадан 1,5% ни, яқин хориж мамлакатларига ўтказма учун эса – 2% ни ташкил қилади. Бундан ташқари, "Contact" биринчи бор йирик суммалар ўтказувчилари учун комиссия тўловини қатъий белгиланган миқдорини киритмоқда. Шу боис ўтказманинг қиймати 1% дан кам бўлиши мумкин! Россия бўйлаб 0,7 ҳамда МДҲ мамлакатларига 0,99% гача. Бунда, масалан, МДҲга $5000–$10000 доирасидаги ўтказмаларни атиги $99 эвазига юбориш мумкин, 160001 рублдан 350000 рублгача бўлган ўтказма эса ўтказувчига атиги 2400 рублга тушади. Шундай қилиб, тизимдаги ўтказмалар мижозларнинг янада катта сони учун қулай бўлмоқда.

- Ўзининг ривожланиш стратегиясида тизим интеграл технологияларга урғу беради. Улар нафақат тарифларни пасайтириш ва ўтказмалар ўтишини тезлаштириш, балки мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларга хизматларни максимал сонини тақдим этиш ва тизимнинг исталган хизмат кўрсатиш пунктида ўтказмани олиш мумкинлигини таъминлайди, – деб таъкидлайди АКБ "РУССЛАВБАНК" (ЗАО) президент-бошқарув раиси Николай Гусман. – Ҳафтасига 100-120 янги сервиса пунктлари тезлиги билан ўсиб бораётган тармоқ жипслиги интенсив ортиши шароитида, тизимда кўрсатилаётган олти юздан зиёд хизматларнинг сифати воситасидагина бизнинг мижозларимиз яшаётган ареалида комфортлилик тамойилини амалга ошириш мумкин. Тарифларни пасайтириш билан "Contact" тизими кўп мамлакатлар истеъмолчиларининг турли эҳтиёжларини қондиришга қаратилган молиявий сервисларни фаол ривожлантириш йилини бошлаяпти. // Region.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону