17 November 2009
12:13 - Барак Обама: АҚШнинг хавфсизлиги учун Ал-Қоида ҳали ҳам энг катта хавфдир
Осиё мамлакатлари бўйлаб 9 кунлик сафарда бўлган АҚШ президенти Барак Обама душанба куни Хитой сафарини Шанхайдан бошлади. Афғонистонга қўшимча 40 минг аскар юбориш хусусида қарор бериш арафасида бўлган АҚШ президенти бу ерда студентлар билан учрашув пайтида АҚШнинг хавфсизлиги учун Ал-Қоида ва у каби террористик тўрлар ҳали ҳам энг катта хавф эканлигини айтди.

Ҳозир у террористлар Афғонистондан Покистонга ўтиб олдилар ва бошқа террористик ташкилотлар билан биргаликда ҳаракат қилмоқдалар, деб гапини давом эттирган Барак Обама, Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш шартлигини уруғулади.

Маълум бўлишича, шу кунларда Обама ўзининг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жеймс Жонс орқали Покистон президенти мактуб йўллаб, уни АҚШ билан ҳамкорлик қилишга чақирган. Жонс Покистон бош вазири ва мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони билан ҳам учрашган, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Обаманинг юқорида келтирилган сўзлари ва Покистон раҳабариятига жўнатган сигналларидан тушуниш мумкинки, у ростдан ҳам Афғонистонга қўшимча 30-40 минг аскрар юборишга ва Покистон билан биргаликда Ал-Қоида ҳамда Толибонга ҳал қилувчи зарба беришга тайёрланмоқда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону