17 November 2009
05:11 - Фаластин-Исроил муносабатлари яна ҳам кескинлашмоқда, фаластинликларнинг поолиттехнологияси жуда кучли чиқди
Исроил билан араб мамлакатлари ўртасидаги муаммоларни ечиш мақсадида узоқ йиллардан бери олиб борилаётган ва Яқин шарқ тинчлик музокаралари деб ном олган жараёнлар ҳеч қандай натижа бермаётганини бутун дунё билади. 1948 йилдаги БМТнинг қарорига кўра, Исроил билан биргаликда Фаластин давлати ҳам қурилиши лозим эди. Лекин қурилмади. Бу маслала ҳам ўша Яқин шарқ тинчлик музокараларининг мавзуларидан бири бўлиб келмоқда.

Бу музокаралар ҳеч қандай натижа бермаётганидан норози бўлган Исроил таркибидаги Фаластин мухториятининг бу музокаралардаги ҳайъати раҳбари Саеб Эракат ўтган якшанба куни кутилмаган баёнот берди ва БМТга мурожаат қилиб, Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишни сўраймиз, деди. Агар шундай қилинса, БМТ жуда қийин аҳволда қолган бўларди. Чунки, бир тарафдан, бундай давлат тузиш ҳақида узоқ йиллар аввал бўлса ҳам БМТнинг ўзи қарор қилган. Иккинчи тарафдан Ғарб давлатлари Исроилнинг розилигисиз бундай давлат тузилишига йўл бермоқчи эмаслар. Ғарб БМТда қанчали кучлик мавқега эга бўлмасин, БМТнинг кўпчилик мамлакатлари Фаластин давлатини тан олиш таклифини қўллаб қувватласалар, оғир аҳволда қолиш навбати Исроилга келади.

Шундан хавфсираган Исроил ҳукуматининг раҳбари Беньямин Натантяху тинчлик музокараларига альтернатива йўқлигини, музокаралар ташқарисида қилинган бир тарафлама қадамлар аввалги келишувларни бузиши мумкинлигини айтди. Айнан шу келишувларга кўра, Фаластин мухторияти тузилган, унинг раҳариятига маълум ва чекланган ҳудудларда идора ишларини олиб бориш имкони берилганди.

Исроилнинг Информация вазири Йоэль Эдельштайн яна ҳам кескиноқ баёнот берди: “Фаластин тарафининг бир тарафлама қадамлари тинчлик музокаралари йўлида кўп қийинчиликлар чиқаради. Халқаро ҳамжамият уларни қўллаб-қувватламайди. Фаластинликлар ҳали ҳам терроризм ва жанговор чақириқлар билан мустақилликка эришамиз деб ўйлашмоқда, шекилли”.

Воқеалар қандай давом этишидан қатъий назар тан олиш керакки, фаластинликларнинг бу қарори замонавий политехнолигиялар нуқтаи назаридан жуда кучли қадамдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону