16 November 2009
10:30 - АҚШнинг Афғонистон бўйича янги статегияси ҳақидаги баҳсларда унинг нархи ҳам муҳим
Маълумки, Барак Обама маъмурияти шу кунларда Афғонистон бўйича янги стратегия қабул қилиши керак. Стратегиянинг асосида у ерга қўшича қўшин юбориб-юбормаслик, юборилса қанча юбориш масаласи ётибди.

Бу масала баҳс қилинганда - асосий критерий қўшича қўшин юборишнинг нархидир, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Уруш ҳаражатлари шундоқ ҳам охирги 4 йил ичида икки марта ошди, фақат шу йилнинг июль ойида 6,7 миллард доллар бўлди. Конгрессдаги бу масала билан шуғулланувчи мутахассислар ва бюджет аналистларининг фикрича, қўшимча қўшин юборилса, ҳаражатлар 40 млд долларга ортади. Улар 40 минг қўшимча ҳарбий юборилса, ҳар бир ҳарбий учун 1 миллион доллардан пул кераклигини айтишаётган эмиш. Аммо Пентагон мутахассислари эса, ўз ҳисоб китобларидан келиб чиқиб, ҳар бир аскар учун 500 минг доллар етарли эканлигига ишонишади.

Жоржтаун Университетининг миллий аналисти Кристин Фаиринг фикрича, бу баҳслар АҚШдаги сиёсий атмосферени ўзида акс эттиради. Мамлакат лидерларининг хаёли паришон, америкаликларнинг кўпчилиги биз Афғонистонда нима қилаётганимизни тушунмайди,”

Вице-президет Жо Байден, АҚШнинг Қобулдаги элчиси ва бир қатор президент маслаҳатчилари қўшимча қўшин юбориш хусусида скептиклар. Ҳар қандай қўшимча ҳаражат 1 октябрдан бошланган фискал йил учун Афғонистон ва Ироқдаги урушга Конгресс томонидан ажратилган 130 миллиарднинг устида бўлади. Бунинг устига, шу фискал йил учун бюджетнинг дефицити шундоқ ҳам 1,4 триллион доллардир.

Хуллас, иқтисодий кризисни ҳам эътиборга олсак, Обама учун бу масалада қарор олиш осон бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону