15 November 2009
13:19 - “Маърифат” газетаси бош муҳаррири Ҳалим Саидов ишдан бўшатилган
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги муассислигида чоп этиладиган “Маърифат” (собиқ “Ўқитувчилар газетаси”) газетаси муҳаррири Ҳалим Саидов лавозимидан бўшатилган. Бу ҳақда газета ходимларидан бири мухбиримизга маълум қилди. Мамалакатда энг кўп тиражда чоп этиладиган газеталардан бирининг муҳаррири 1997 йилда мазкур лавозимга тайинланган. Истъефо сабаблари, унинг ўрнига кимнинг келиши масаласида бирорта жўяли гап йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону