15 November 2009
01:45 - Бўйдоқ миршаббоши ва ҳуқуқ ҳимоячилари дуэли давом этмоқда
Аввалги хабарларимиздан Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, полковник Жамшид Матлубов ва унинг хотини Раъно Матлубова Жамшид Матлубовнинг иккинчи хотини - хонанда Дилнура Қодиржоновани ваҳшийларча ўлдиргани ҳамда унинг унинг фарзандларини васийлик қилиш учун Рене Метмурадова исмли шахсга тортиб олиб бергани маълум. Бу ҳақда хонанданинг онаси Октябрхон опа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳукумат идораларига шикоят қилганига қарамай масаланинг ўрганилмаётганини ҳам ёзгандик.

Ана шу зўровон миршаббошидан жабр кўрган онаизор “Эзгулик” ва Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳига мурожаат қилган. Мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари судда Октябрхон Юсупованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда.

Кеча фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳума Дилнура Қодиржонованинг фарзандларига васийлик масаласида бораётган мазкур маҳкама давом этди. Суд мажлисига хонанданинг онаси, даъвогар - Октябрхон Юсупова (унинг ҳимоячилари - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳамда Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов), жавобгар - Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси Жамшид Матлубов (ишончли вакили, ҳуқуқ ҳимоячиси Константин Степанов билан) келишди.

Ўзаро тортишувлар вақтида Васила Иноятова ва Суръат Икромовларнинг барча талаб ва илтимосномалари рад қилинди. Яъни, суд мажлисларининг ҳеч бир асоссиз тарзда рус тилида бораётгани, Жамшид Матлубовнинг хотини ва болаларини судда гувоҳ сифатида сўраш ҳамда миршаббоши сохталаштирган ҳужжатларни текширтириш ҳақидаги илтимосномалар қаноатлантирилмади. Аксинча, судга чақирилган гувоҳлар миршаббоши Матлубовнинг қондошларидан мажбурий тарзда ажратилган уч нафар етимларнинг бошини силаётгани, уларга хизмат машинаси бериб қўйгани ва фаровон ҳаёт яратиб бергани боис болалар Матлубовнинг хизматкори Ренеда қолиши лозимлигини таъкидлашди.

Президумда юрак ҳовучлаб ўтирган уч судьяга қарата Матлубов ўзининг бўйдоқлигини, хотини Раъно Матлубова билан ажрашганини, етимларга шахсан ғамхўрлик қилишга қодирлигини айтди. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса миршаббошининг измидан чиқа олмаётган судьяларга ишончсизлик билдиришмоқда.

Навбатдаги суд мажлиси душанба куни давом этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону