07 July 2005
03:00 -
20:00 - Ўзбекистонда хукук химоячисини ўлим кутмокда
- ШХТ саммитида Каримов нуткининг акс садоси
4:00 - Судья хибсга олинди
- Журналистнинг такдири номаълумлигича колмокда
20:00 - Ўзбекистонда хукук химоячисини ўлим кутмокда
Илгари хабар берганимиздек, Андижон киргинининг гувохи, Ўзбекистонда камокка олиниши хавфи борлиги туфайли оиласи билан Козогистонга ўтиб, БМТнинг Кочкинлар масалалари комиссарлиги томонидан кочкин макомини олган андижонлик хукук химоячиси Лутфилла Шамсиддинов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) талаби билан 4 июль куни Олмаотада камокка ташланган эди. Шу муносабат билан БМТнинг мазкур комиссарлиги ва Human Rights Watch 5 июлда Козогистон маъмурларини хукук химоячисини Ўзбекистонга кайтариб бермасликка чакириб, уни учинчи мамлакатга ўтказишни режалаётганликларини маълум килди.
Ўзбекистон МХХнинг талкинича, Л.Шамсиддинов зиммасига исённи ташкил килган “марказ“ни вокеадан хабардор килиб туриш ва ОАВларга сохта хабарлар таркатиш вазифалари аввалдан юкланган бўлиб, исён бостирилгач, ўз рахнамолари ёрдамида Козогистонга ўтказиб юборилган эмиш. Шу тарика, хукук химоячиси Ўзбекистон “хукук-тартибот посбонлари“ томонидан Ўзбекистон ЖКнинг энг дахшатли моддалари - “Терроризм“ тўгрисидаги 155-модданинг барча жазоловчи бандлари (15–20 йиллик камок ёки ўлим жазоси) хамда “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига тахдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки таркатиш“ тўгрисидаги 244-(прим.) модданинг айбни огирлаштирувчи бандлари (5–8 йиллик камок) билан айбланмокда. Хуллас, Ўзбекистонда хукук химоячисини ўлим кутмокда.
Шуни эслатиш зарурки, Ўзбекистон билан Козогистон ўртасида жиноятчиларни бир-бирларига кайтариб бериш (экстрадиция килиш) тўгрисидаги битим мавжуд. Лекин Козогистон томонидан хам имзоланган Мухожирлар тўгрисидаги конвенция халкаро хужжат бўлгани учун у 2 давлат ўртасидаги битимдан, албатта, устун туради. Шунинг учун кеча, 6 июлда Козогистон Ташки ишлар вазирлиги Л. Шамсиддиновга кўйилган айблар ўз тасдикини топмагунча Ўзбекистон хукуматига кайтарилмаслигини билдирди.
ШХТ саммитида Каримов нуткининг акс садоси
Шанхай Хамкорлик ташкилоти (ШХТ) нинг Остона шахридаги саммити илгари хабар берганимиз масалаларни кўрди, хужжатларни кабул килди ва ўз ишини тугатди. Унда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов нутк сўзлаб, ўз ибораси билан айтганда, “принципиал жихатдан мухим ахамиятга молик айрим холатларни кайд этиб“ ўтди (русча сўзланган нутк матнининг 7 июлдаги “Халк сўзи“ газетасида эълон килинган ўзбекча таржимасидан фойдаландик).
Ўзбекистон президентига кўра, Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларидаги “вазиятни издан чикарадиган тахдидлар“ ва “хавф-хатарлар“ (яъни Киргизистондаги рангли инкилоб ва Ўзбекистондаги Андижон исёни) ортида имконият ва ресурсларга эга кучлар мавжуд эмиш. И.Каримов “минтакадаги мавжуд вазиятни стратегик жихатдан ноаник бир холат ва ўз ечимини кутаётган мураккаб зиддиятлар тугуни“ деб таърифлади. Унинг айтишича, “кейинги пайтларда рўй берган вокеаларда (ўкинг: Киргизистон ва Андижон вокеаларида) пировард максади минтакадаги кучларнинг сиёсий ва иктисодий мувозанатини ўз фойдасига ўзгартириш ва минтакада ўз хукмронлигини ўрнатишга каратилган, узокни кўзлайдиган катта стратегик пинхона режанинг факат айрим кирраларигина“ намоён бўлибди.
И.Каримов ўз нуткида саммит эътиборини АКШ бошчилигидаги кучларга ишора килиб, “бу кучларнинг турли экстремистик ва айирмачи тузилмалар билан кўшилиб бораётгани, шунингдек, ашаддий диний ташкилотлардан, гарчи ўзлари бошка вазиятда уларни террористик ташкилотлар рўйхатига киритган бўлса-да, ўз максадлари йўлида фойдаланишдан хам тоймаётгани“га каратди.
Бу нутк, Козогистон телевидениесига кўра, саммит катнашчилари ўртасида дархол ўз акс садосини берган. Улар Марказий Осиё мамлакатларининг ички ишларига “ўзга“ларни аралашмасликка даъват килганлар, АКШдан Ўзбекистон ва Киргизистондаги харбий базаларини олиб чикиб кетишни ва бунинг аник муддатини белгилашни талаб этганлар. Мазкур талаб саммит баённомасига хам киритилган.
4:00 - Судья хибсга олинди
Кеча, 6 июль куни фукаролик ишлар бўйича Каттакўргон туманлараро суди судьяси Баходир Ходжаниязов 56 000 сўм (50 доллар) микдорида пора олаётганида вилоят Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан хибсга олинган. Мамлакат судлов тизимида янгилик бўлмаган бу хол хакида "Адвокат-пресс" газетасида Гиёс Номозовнинг якинда тахлилий маколаси чоп этилиб, айнан фукаролик ишларини кўрадиган судьяларнинг учдан икки кисми таъмагирликда айбланганди.
Порахўрликда гумон килинаётан судьянинг адолатсизлигидан жабр чеккан фукаро Рустам Ёркуловнинг таъкидлашича, унинг таъмагирлик, порахўрлик килмишлари хакида Президент девони, Прокуратура ва Олий суд сингари бир неча идораларга маълум килинишига карамай жазоланмай колаётган, уни Самарканд вилоят Адлия бошкармаси бошлиги Алишер Мардиев шахсан кўллаб-кувватлаб келаётганди.
Журналистнинг такдири номаълумлигича колмокда
Бундан уч ойча мукаддам конституцион режимга тажовузда айбланиб, камокка олинган журналист Собиржон Ёкубовнинг суди кеча бўлиб ўтгани хакида норасмий манбадан хабар олгандик. Аммо, бу хабар расмий идоралар тарафидан тасдикланмади.
Унинг ишида адвокат сифатида иштирок этаётган Шоира Мухамедова эса, унинг Миллий хавфсизлик хизмати ертўласида эканлиги, унинг ахволи борасида маълумотлар сир тутилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон хукукни мухофаза килиш идоралари Собиржоннинг якинлари мурожаатларига кулок тутишмаяпти, аксинча, хатто махкум билан гаплашишга хам рухсат берилмаяпти. Махкумнинг химоя тарафи Президент номига ёзилаётган шикоятда умид килиб туришибди.
Аслида Ўзбекистон конунчилигига кўра, хар кандай иш билан боглик тергов харакатлари уч ой муддатда якунланиб, судга чикарилиши лозим. Аммо Собиржон Ёкубовнинг ишида конунга риоя килинадиганга ўхшамайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения