13 November 2009
23:15 - Нурсултон Назарбой телеэкран орқали халқ билан “жонли мулоқот” қурди
Бугун Қозоғистон президенти телевидение орқали халққа мурожаат қилди ва халқ билан “жонли мулоқот” ўтказиб, саволларга жавоб берди. У шикоят шаклидаги саволарга жавоб бериш вақтида шу масала билан шуғулланиши керак бўлган вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар билан телефон орқали боғланиб, уларнинг фикрини эшитди ва уларга тегишли топшириқлар берди. Бу мулоқот қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ тарафидан ҳам қадамма-қадам ёритиб борилган.

Шу агентликнинг хабарларига асосланиб, Нурсултон Назарбойнинг баъзи муҳим жараёнларга муносабатини ўрганиш мумкин.

- қозоқ тенгеси девальвация қилинмайди

- қозоқ миллий ғояси 4 нуқтага асосланади: миллий бирлик; рақобатга асосланган иқтисод; интеллектуал жамият яратиш; Қозоғистонни ҳамма ҳурмат қиладиган мамлакатга айлантириш.

- янглишганлар кечирилади, уларга ўз хатоларини тузатишга имкон берилади (Нурсултон Назарбой чет элда қочиб юрган ўзининг собиқ куёви Роҳат Али, собиқ бош вазир Акежон Кажегелдин ва у кабиларни назарда тутаётган бўлса керак – Ҳаракат)

- бундан буён банклардан кафолатсиз, яъни гаровга бирон нарса қўймасдан қарз олиб бўлмайди (гап ипотекали қарз ҳақида кетаётган бўлса керак – Ҳаракат)

- МДҲ ичида рақобатчиликни ривожлатириш ва дунё миқёсида рақобат қилишга ўрганиш керак

- президентниннг ҳар қандай танқиди кимнидир лавозимидан олинишга олиб келиши шарт эмас

- давлат сиёсатига қарши иш олиб бораётган одам давлат хизматида қололмайди

- армияни миллат ўз армияси билан мағрурланадиган даражага чиқариш керак

- 2014 йилгача дори-дармонларнинг камида 50 фоизи Қозоғистоннинг ўзида ишлаб-чиқарилиши керак

Табиий, Нурсултон Назарбой жуда кўп хусусий саволларга жавоб берди, шикоятларни ҳал этишни тегишли ҳокимлар ва вазирлар зиммасига ўша заҳоти юклади, жуда кўп жавобларида оддий демогогиядан нарига ўтмади.

Шундай бўлса ҳам, бундай “жонли мулоқот” фойдали бўлгани шубҳасиздир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону