13 November 2009
21:31 -
Холиқназар Ғани: Самарқандда ҳам болалар қайтадан пахтага жўнатилди, буйруқ Мирзиёевдан
Самарқандлик мактаби ўқувчилари бутун Ўзбекистонда каби сентябрдан бери ўқишни ташлаб пахта тердилар ва пахта бўйича планлар бажарилиши билан яқиндагина ўқув-машғулотларини бошлаган эдилар, деб хабар беради самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва “Бирлик”нинг Самарқанд вилоятидаги етакчиси Холиқназар Ғани. Аммо шу кунларда ҳамма мактаблар яна бекитилди ва ўқувчилар 25 ноябргача қайтдан пахта майдонларига жўнатилди.
Жомбой туманидаги 46-чи умумтаълим мактабининг ўқувчиларидан бири отасининг талаби билан пахтага чиқмаслигини билдиргани ва мактаб маъмурияти бу ҳолда унга катта пул жаримаси солинажагини айтиб қўрқитгани хусусида шикоят қилиб, мендан ёрдам сўради.
Шу шикоят асосида мен мазкур мактабга бориб, унинг директори М.Шатанова билан учрашдим. У пахтага чиқмаганлик учун ўқувчнга жарима солиш ҳақидаги гапни тан олмади, лекин, вилоят ва туман пахта тайёрлаш йиллик мажбуриятларини аллақачон бажарганларига қарамасдан, декабргача ўқувчи-ўқитувчиларнинг пахта сафарбарлиги селекторда шахсан Бош вазир Ш.Мирзиёев томонидан эълон қилганлигидан нолиб қолди.
Мен унга бунинг Ўзбекисон Конституцияси ва қонунларига мутлақо зид эканлигини уқтирдим ва қўлига «Пахта йиғим-терими ишларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик юзасидан жойларда мониторинг олиб бориш»ни Халқ таълими вазирлигига юкловчи Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2008 даги 207-сонли қарорини тутқаздим. Қарор айнан Мирзиёев томонидан имзоланган эди.
Шундан сўнг М.Шатановага дарс-машғулотларни тўла тўхтатиб, ўқувчи ва ўқитувчиларни пахта теримига жалб қилиш ҳақида тегишли ҳокимият органининг қарори ёки буйруғи бўлиши кераклигини, буни у ўзи талаб қилиши кераклигини уқтирдим.
Кўрамиз, мактаб директори нималар қилади?