13 November 2009
03:39 -
Жиззахда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари калтакланди, ҳукумат провокаторларга қарши провокация уюштирмоқда
“Озодлик” радиоси хабар беришича, 11 ноябрь куни жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиëр Ҳамро номаълум шахслар томонидан дўппосланган. Унинг сафдоши Маъмуржон Азимни эса милиция ходимлари калтаклаган.
Маъмуржон Азимга кўра, калтаклаш воеқаси 11 ноябрь куни Тошкентдан келган Баҳодир Чори билан учрашувдан кейин содир бўлган. Шундан кейин Маъмуржон Азимни Жиззах туман Ички ишлар бўлимига олиб келишибди ва “Сен нимага бу ерга учрашувга келдинг?” деб сўроққа тутишибди, калтаклашибди.
Бахтиёр Ҳамронинг айтишича, у машинада Баҳодир Чори билан ўтирганида, 40 ëшлар атрофидаги бир киши келиб, у билан жанжал чиқарган ва кейин уни дўппослаган.
Бахтиёр Ҳамро ва Баҳодир Чори бу воқеаларни ҳукумат томонидан ўзларига нисбатан қилинган провокация деб ҳисоблашмоқда.
Ўзбекистонлик демократларга айнан ҳукумат провокациялар ўтказаётгани ҳақидаги фикрга тўла қўшилиш керак, дейди мухбиримиз. Айни замонда, бу икки “демократ” кўп ҳолларда билар-билмас айнан демократлар ичида ўзлари провокацион ишлар олиб боришаётганини ҳам айтиш керак.
Масалан, Бахтиёр Ҳамро бир неча йил аввал “Бирлик” партиясининг аъзоси бўлган кунларда, партиянинг Жиззах вилоят ташкилоти раҳбари Муҳиддин Қурбон сохта айбномалар билан қамоққа олинганди. Шу пайтда, яъни айнан партия ташкилоти қийин аҳволга тушган кунлари партияга ва ҳибсдаги сафдошининг оиласига ёрдам уюштириш ўрнига, партиядан чиққанини эълон қилган Бахтиёр Ҳамро қилган иши партияга нисбатан провокация бўлганини ҳали ҳам тан олгиси келмайди
Баҳодир Чори эса, сўнги ойларда аввал телефон орқали, шу кунларда эса шахсан “Бирлик” фаоллари билан учрашиб ва “Бирлик” йўқ бўлиб кетганини урғулаб, ҳаммани қоғоздагина бор бўлган “Бирдамлик” ҳаракатига киришга чақирмоқда ва бундай иш қилганларга катта моддий имкониятлар таклиф қилмоқда.
Айтиш керакки, аввалари бу каби ишлар билан Салой Мадамин раҳбарлигидаги 53-54-чилар шуғулланишарди. Аммо, бу ишни охирига етказишга на кучлари на моддий имкониятлари етганди
Тахмин қилиш қийин эмас, Баҳодир Чори айнан ҳукуматга қарши асосий куч бўлган “Бирлик”га қарши ишлар билан шуғулланаётганини ҳукумат тушунгач, уни тўла-қўллаб қувватлаш йўлига ўтади. Уни бироз ишлатиб, сўнгра, бир маҳаллар Салой Мадаминни ишлатиб, сўнгра улоқтиргандек, Баҳодир Чорини ҳам бир тепиб отиб юборади.
Дарвоқе, “Бирлик”га қарши турган 53-54-чиларни ҳам айнан “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати қўллаб-қувватларди. Бунинг ҳам ҳам фойдаси бўлмаган.
“Бирлик” эса мухолифатнинг лидери сифатида фаолиятини давом эттираверади. Уни Ислом Карим, 53-54-чилар ва “Озодлик”радиоси биргаликда тўхтатолмаган экан, Баҳодир ва Бахтиёр каби майда провокаторчалар тўхтатолармиди.