13 November 2009
02:43 -
“Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидга ниҳоят оиласининг ҳалокати ҳақида хабар берилди
Кеча Навоий вилоятининг Қизилтепа шаҳридаги 64/47-муассасада 12,5 йиллик жазо муддатини ўтаётган “Эзгулик”чи журналист қизи ва аёлининг фожиали ўлими ҳақида хабар топди. У билан учрашган укаси Обид Саидов акасининг ўша вақтдаги ҳолатини тасвирлаб беролмаслигини таъкидлайди. Ака-ука бир кеча кундуз бирга бўлишган.
Маълум бўлишича, 7 ноябрь куни, яъни турмуш ўртоғи ва қизи ҳалок бўлганининг учинчи куни Дилмурод Саййиднинг камерасига 3 нафар МХХ ходими кириб, унинг озод қилиниши учун ҳаракатлар бораётганини имо-ишора қилишган. Хусусан, унинг 16 ноябрь куни Тошкентга олиб келиниши, ўша ерда уни озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш масаласи кўрилишини билдиришган.
Бу каби гаплардан анчагина хурсанд бўлган журналист “Эзгулик” жамиятидаги сафдошларига қисқа хат ёзиб, тезда ўзи билан учрашишни сўраган. Аммо, оила аъзоларининг фожевий ўлимини кеча эшитган Дилмурод Саййид ўзи атрофида бўлаётган воқеаларнинг сабабини тушунган.