12 November 2009
23:55 -
“Истеъдод” жамғармаси раҳбарияти устидан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган ёшларнинг хорижда таълим олишини рағбатлантириш бўйича “Истеъдод” ва “Умид” жамғармалари раҳбарияти устидан жиноят иши қўзғатилган. Хусусан, “Истъедод” жамғармаси ижрочи директори А. Пардаев ҳамда унинг ўринбосари З. Маматоваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) асосида тергов ҳаракатлари бормоқда. Улар хорижда таълим олувчи ёшларни саралашда адолатсизликларга йўл қўйган.