12 November 2009
12:50 -
Экстремист мусулмонларни исломчи дейишни таклиф қилган машҳур комментатор СNN телеканалидан кетмоқда
Бу телеканалда узоқ йиллардан бери ҳар куни бир соатлик ўз эшиттиришини олиб борадиган машҳур комментатор Луи Доббс ўз ишидан кетаётгани маълум бўлди, деб ёзади The New York Times газетаси. Сабаб сифатида Луи Доббснинг Обама АҚШ фуқаролигини исботлаш учун туғилгани ҳақидаги гувоҳномасини кўрсатиши керак дегани кўрсатилмоқда.
СNN, масалан, Fox телеканлидан фарқли ўлароқ, Демократик партияга яқинлиги билан билинади. Луи Доббснинг бу сўзлари АҚШнинг ҳозирги ҳукумати тарафдорларининг норозилигига сабаб бўлган. Октябрь ойининг охирида унинг Нью-Джерсидаги уйи номаълум одамлар тарафидан ўққа ҳам тутилган.
Шуни ҳам айтиш керакки, 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда юз берган террор воқеаларидан кейин, айнан Луи Доббс экстремист мусулмонлар ҳақида гапирганда, ҳамма мусулмонларга тегиб кетмаслик учун, уларни исломчилар деб аташни таклиф қилган эди.