11 November 2009
21:19 -
Ҳамида Карзайнинг иккинчи муддат президентликка инаугурацияси 19 ноябрда бўлади
Бугун мамлакатнинг Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Заҳер Азими жорийдаги президент Ҳамида Карзайнинг иккинчи муддати учун инаугурация маросими 19 ноябрда бўлишини билдирди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Ойнинг охиригача Карзай янги ҳукумат таркибини эълон қилиши кутилмоқда. Ўзбекларни қизиқтирадиган савол – Абдурашид Дўстим унга кирадими?
Хабардан тушунилишича, инаугурацияни Мадофаа вазири раҳбарлигидаги ҳайъат ўтказармиш. Нима учун бу вазифа Мудофаа вазири зиммасига юклатилгани айтилмайди. Маросимга чет эллик меҳмонлар чақириб-чақирилмаслиги ҳам номаълум. Ўзбеклар учун яна бир қизиқ савол - Ўзбекистон президенти қўшни мамлакатдаги маросимга чақириладими, чақирилса, қўрқмасдан борадими?