11 November 2009
02:48 -
Абдураҳим Пўлат: 20 йил аввал Берлин деворининг ағдарилишини тушимда кўргандекман, чунки хаёл ўзбек демократиясининг тақдирида эди
20 йил аввал бу кунларда дунё Берлин деворининг бузилишини ҳайрат билан кузатар ва демократиянинг ривожланишида янги қадамлар отиш учун тайёрланарди. Аммо, биз ўзбек демократлари демократик жараёнларни келган нуқтасидан олға суришни эмас, орқага кетишнинг олдини олиш билан овора эдик.
Биздаги воқеалар 1989 йил август ойининг сўнгги, сентябрь ойининг биринчи кунлари бошланганди. Кейинчалик 53-54-чи деб ном олган Салой Мадамин раҳабрлигидаги асосий қисми ёзувчилардан иборат бўлган хоинлар Ислом Каримов билан яширинча келишиб, «Бирлик»нинг 10 сентябрга режалаштирилган 100 минг кишилик митингини тўхтатдилар. Коммунистик ҳукуматнинг мақсади шу йўл билан Ўзбекистонда демократик жараёнларни илк босқичдаёқ битириш эди.
Лекин «Бирлик» ичида кўпчиликни ташкил этган демократлар ҳукуматнинг ҳам 53-54-чиларнинг ҳам режаларини бузишга эришдилар. 24 сентябрь ва 1 октябрь кунлари ўша пайтдаги Ленин, ҳозирги Мустақиллик майдонида митинглар қайтадан давом эттирилди. Аммо аввалги тезлик йўқолганди.
«Бирлик» Марказий Кенгаши Ҳайъати ичида кўпчиликни ташкил қилган 53-54-чилар 8 октябрга Марказий Кенгаш мажлисини чақириб, коммунистик ҳукуматни жар ёқасила олиб келган митинглар йўлдидан қайтишдан истмаётган «Бирлик» раисини, яъни мени алмаштириш ишига киришдилар. Улар бу мажлисга жуда пухта тайёргарлик кўрдилар. Ёзувчилар вилоятма-вилоят бриб, ҳаммани раис алмаштиршга тайёрладилар. Ташкилотнинг Низомига кўра, раис фақат қурултойда алмаштирилишига ҳам кўз юмдилар.
Бироқ, бу мажлис ҳам 53-54-чиларнинг мағлубияти билан тугади.Улар «Биз камчиликмиз, аммо биз «Бирлик»миз» дея мажлисни тарк этишга мажбур бўлдилар. Йиқилган курашга тўймас, деганларидек, ҳукуматнинг ёрдами билан янги ҳужумга ўтдилар. Марказий Кенгашнинг қарорисиз «Бирлик» қурулутойини ўтказишга бел боғладилар. Ҳеч бир замон бизга мажлис ўтказиш учун расмий рухсат бермаган ҳукумат 53-54-чиларга қурултой учун рухсат ва уни ўтказиш учун Луначарский марказидаги кинотеатрни берди. Қурултой 11 ноябрга тайинланди.
Қурултой Низом бўйича чақирилмагани сабабли унинг ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамияти бўлмаслигини тушунардик. Аммо, қурултойга рухсат берган ҳукумат ўз матбуот органлари орқали бу қурултойни тан олиши, кейин бу қўғирчоқ «Бирлик»ни рўйхатдан ўтказиб, ўзбек халқининг тарихидаги илк оммавий ҳаракатни секин-аста йўқ қилишини ҳам тушунардик. Шулардан келиб чиқиб ва баъзи политтехнологиялар ишлатиб, ҳукумат ва 53-54-чиларни бу сафар ҳам доғда қолдиришга келишдик.
У кунларнинг воқеалари бир қатор хотираларда қоғозга туширилган. Шу сабабли уларни қайтармоқчи эмасман. Лекин политехнологиямизнинг асосида уларнининг кўзини чалғитиш ҳам бўлган. Масалан, мен уларнинг талаби билан «Қурултойда раислик учун номзодимни қўймайман» деб мутлақо нодемократик тилхат ёзиб бердим ва ҳамма бирликчиларнинг иштирокида умумий қурултой ўтказишга уларни рози қилдим. Қурултойни тайёрлаш тамомийла 53-54-чилар қўлида бўлишига ҳам «хўп» дедим.
Қурултойни 53-54-чилар шундай пухта тайёрлашдики, мени унинг ҳайъатига сайланишимга ҳам йўл бермадилар. Сўз ҳам бермоқчи эмасдилар. Бир амаллаб минбарга чиқиб олиб, одамларнинг виждонига мурожаат қилдим. Қилинаётган ишларнинг мутлақо нодемократик эканлигини, бу ҳолга тушган демократик ташкилот тезда ўлишини гапирдим. Қурултой залида ҳаво ўзгарди. Аввалига мени йиғилиш ҳайъатига сайлашни истамаган қурултой, қаршиликларимга қармасдан мени раисликка номзод қилиб кўрсатди. Кўриниб туриардики, яна раисликка сайланаман. Шунда 53-54-чиларнинг вакили Зоҳир Аълам сўз олиб, агар Абдураҳим Пўлат ҳам раислик сайловида номзод бўлса, биз залдан чиқиб кетамиз, деди.
Кўриниб турган эдики, залда ҳаво ўзгарган ва мен номзод бўлсам, бу ердан чиқиб кетадиганларнинг сони 10 дан ошмасди. Аммо, яна бўлувчилик ишлари давом этарди. Шу фикрдан келиб чиқиб, номзодимни қатъий шаклда қайтариб олдим. Сайланган 4 раисдошнинг 3 нафари ва янги Марказий Кенгашнинг мутлақо кўпчлиги менинг тарафдорларимдан сайланди. Марказий кенгашга энг кам овоз билан сайланган аъзо Салой Мадамин бўлди.
Хуллас, дунё Берлин деворининг бузилишининг кайфи билан яшар экан, биз Ўзбекистонда эндигина ўсиб келаётган демократия ноҳолларини сақлаб қолиш учун ичимиздан чиққан хоинлар билан курашардик. Биз ўшанда, хусусан 11 ноябрдаги қурултойда (эртага бунга 20 йил бўлади) демократия ниҳолларини сақлаб қолдик. Аммо, биз ўз-ўзимиз билан овора эканмиз, Ислом Карим ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. Унга бу ишда хизматкорлик қилган Салой Мадамин, мен унинг юзига айтганимдек, бир марта ишлатиладиган нарсдек ишлатилиб, сўнгра отиб юборилди.
Ўбекистонда демократиянинг ғалабаси учун кураш давом этмоқда. Ҳали ҳам бу курашда лидер – «Бирлик».
Ўзбек демократияси тўла ғалаба қозониши учун ўша кунги воқеаларга тўғри баҳо берилиши шарт. Ўша 53-54-чилар, хусусан Салой Мадамин, Усмон Азим, Зоҳир Аълам, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқ, Фахриддин Худойқул кабиларнинг хоинлиги эътироф этилиши ва уларнинг ўша кунлардаги ҳаракатлари қораланиши, улардан миллат олдида кечирим сўраш талаб қилиниши керак. Бу иш ахир бир кун амала оширилади.
Мухолифат менинг турли башоратларимга эътибор бермасликка кўп марта уринди. Аммо охир-оқибат ҳамма нарса мен айтгандек бўлди. Бу масалада ҳам шундай бўлади. Бошқа йўл йўқ. Биз ўша кунлардаги мағлубиятимиз сабабларини ўзимиз очиқламасак, сабабларни тушунишимизни, бундай провокацияларга бошқа йўл бермаслигимизни кўрсатмасак, халқ бизга ишонмайди. Ҳозирча бу ишни фақат мен ва «Бирлик» қилмоқда. Ҳатто душманларимиз томонидан ўтказилаётган турли сўровномаларда менинг ва «Бирлик»нинг рейтинги энг юқори бўлиб келаётгани ҳам биз ҳақ эканлигимизнинг исботидир.