11 November 2009
01:36 -
“Эзгулик”чи Дилмурод Саййиднинг яқинлари ҳалок бўлган ҳодиса тафсилоти ойдинлашмоқда
Шу йилнинг 5 ноябрида Тошкент-Самарқанд трактининг Оқ олтин пунктида рўй берган йўл транспорт ҳодисаси (унда “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг рафиқаси Барно ва қизи Рухшона ҳам вафот этган) тафсилотлари ойдинлашмоқда. Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бораётган Оқ-олтин туман прокуратурасига мурожаат қилишди. Тергов жараёни бораётгани, маълумотлар тергов сири ҳисобланишини таъкидлаган прокуратура ходимлари ҳодиса тафсилини умумийроқ тарзда айтиб беришган.
Маълум бўлишича, Оқ-олтин тумани А. Тоиров жамоа хўжалигида яшовчи А.А. исмли шахс маҳаллий хонадонлардаги базмда (тўйда) спиртли ичилик ичиб, ГАЗ-53 русумли юк машинасини бошқариш пайтида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Воқеа шоҳидлари эса машинани орқага буриш (разворот) жойи узоқ бўлгани учун ҳайдовчи шу ерда машинасини орқага қайтариш учун шундай қилганини айтишмоқда. Натижада юқори тезликда келаётган Нексия автомабили юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳодиса йўл патрул хизмати масканига яқин жойда содир бўлгани учун ҳам миршаблар тез етиб келишган. Қурбонларнинг ёнидан чиққан мобил телефонлари орқали уларга хабар қилинган. ГАЗ-53 автомабили ҳайдовчисининг эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани айтилмоқда.
“Эзгулик”чилар прокуратурага йўллаган расмий хатларига жавоб олишгани йўқ. Воқеаларнинг тўлиқроқ баёни эртанги кунги хабарларимизда ёритилади.