10 November 2009
04:25 - Истанбулда Ислом Конференцияси Ташкилотининг саммити бўлиб ўтди, Ўзбекистондан ким келгани ҳам номаълум
Кеча Истанбулда Ўзбекистон ҳам аъзоси бўлган ва дунёнинг ҳамма мусулмон ўлкаларини бирлаштирадиган Ислом Конференцияси Ташкилотининг (ИКТ) Иқтисодий ва тижорий ишбирлиги комитети саммити бўлиб ўтди.

Туркия матбуотидаги хабарларга кўра, саммитта 11 мамлакат президенти, 3 вице-президент, 6 бош вазир, 3 бош вазир ёрдачиси, 18 вазир қатнашган. Президентлар ичида Абдуллоҳ Гул (Туркия), Ҳамид Карзай (Афғонистон), Маҳмуд Аҳмединажод (Эрон) ва Башар Асад (Сурия) ҳамманинг диққат марказида эди.

Марказий Осиё давлатларидан биронтаси бу ерга биринчи даражали раҳбарини юбормаган. Улардан ким келгани ҳеч қаерда тилга ҳам олинмади.

ИКТ Ислом дунёсида рамзий роль ўйнайдиган ва ҳаётнинг ҳеч бир соҳасига етарлича таъсир кўрсатмайдиган тузилма. Шундай бўлса ҳам, бир вақтлар бу ташкилотга катта қизиқиш билан қараб келган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ҳозирги бепарволиги тўғри эмас. Айниқса, йиғилиш Туркияда бўлгани сабабли.
.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону