04 July 2005
03:00 - 22:00 - Алматов Бош вазир бўладими? - Ислом Каримов Козогистонга жўнаб кетди 21:00 - Мавжуд режимда тадбиркорлар кўксига шамол тегиши ростми?
22:00 - Алматов Бош вазир бўладими?

Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида, хусусан, халкаро Интернет тармогида Ўзбекистон Ички ишлари вазири Зокир Алматовнинг Москвадаги шифохоналардан бирида даволанётгани, унинг инсульт олгани борасида хабарлар таркатилмокда. Айни пайтда «Харакат» агентлиги мухбирлари хам бу хакда норасмий манбага таяниб, хабар беришганди.

Аммо, бугун Тошкент халкаро аэропортида Каримовни Шанхай Хамкорлик Ташкилотининг Остона саммитига кузатиш чогида Зокир Алматов кўриниш берди. Мазкур ходисадан сўнг Тошкент узра янги миш-миш таркалди. Гўё энди Алматов мамлакатга Бош вазир бўлармиш. Бу миш-мишлар хам асоссиз бўлиб чикармикан?

Ислом Каримов Козогистонга жўнаб кетди

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхай Хамкорлик ташкилоти (ШХТ) га аъзо мамлакатлар - Хитой, Россия, Козогистон, Киргизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон рахбарларининг 5–6 июлда бўладиган 5-саммитида катнашиш учун Козогистоннинг Остона шахрига жўнаб кетди. Президент девонидаги ишончли манбанинг маълум килишича, саммитдаги асосий мавзу минтакадаги режимларниннг Андижон вокеаларидан кейин баркарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи бўлади. Ислом Каримовнинг Хитой рахбари Ху Цзиньтао билан эртанги учрашуви хам мазкур масалага багишланади.

“Ўзбекистон“ радиоканали хабарига кўра эса, ўзаро иктисодий хамкорлик алокаларини кенгайтириш, минтакадаги ва жахондаги вазият, терроризм, экстремизм ва наркобизнесга карши биргаликда кураш самарадорлигини ошириш каби масалалар хам саммитда мухокама килинади. Унинг якунида давлат рахбарлари декларацияси, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга карши кураш бўйича хамкорлик концепцияси ва ШХТ давлатларининг Минтакавий аксилтеррор тузилмасидаги доимий вакиллари хакидаги низом имзоланади.

Шунингдек, саммитда ШХТнинг тараккиёт жамгармасини тузиш, Эрон, Хиндистон ва Покистоннинг ташкилотга кузатувчи сифатида кабул килиниши масаласи хам кўриб чикилади.

21:00 - Мавжуд режимда тадбиркорлар кўксига шамол тегиши ростми?

Ўзбекистон хукумати шу давргача тадбиркорлик йўлига, айникса кичик тадбиркорлик, микробизнес ва хусусий мулкдорлар йўлига ўзи кўйиб келган тўсикларни Андижон вокеаларидан кейин озми-кўпми камайтирмокчи бўляпти. Шу максадда Ўзбекистон президенти ўтган ой чикарган фармонлар хакида илгариги хабарларимизда айтган эдик.

Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, иктисодиёт вазири Рустам Азимовнинг “Ўзбекистон“ радиоси мухбирига айтишича, унинг махкамасига шу йил охиригача республика Олий Мажлисига 8 та янги конун лойихасини киритиш, Ўзбекистон президентининг 13 та фармон ва карорларини, хукуматнинг 8 та карорини тайёрлаш хамда бир нечта меъёрий хужжатларни кайта кўриб чикиб, кабул килиш мажбурияти юкланган. Булар орасида иктисодиёт ривожига тўганок бўлиб ётган конунлардан бири - Солик кодекси хам бор экан. Солик кодексининг янги лойихасида, вазирга кўра, халк бўйнидаги “солик юкини енгиллатиш нуктаи назаридан бир неча янги йўналишлар белгиланган.“

Р.Азимов ўзининг популистик радиоинтервьюсида мазкур тадбирларнинг “ахамият“ини изохлаб, истикболда тадбиркорлар кўксига шамол тегади демокчи бўлди. Аммо, шундай бўлармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону