09 November 2009
21:48 - Рус журналисти Олег Панфилов Гуржистонда яшамоқчи
Гуржистон сиёсий қочқинларни қабул қилишга бошлади, дейиш мумкин. Уларнинг биринчиси таниқли рус журналисти, “Экстремал журналистика маркази”нинг раҳбари Олег Панфилов бўлди.

“Гуржистонга кўчишимнинг сабаби – Россияда сўз эркинлиги соҳасида юзага келган қўрқинч вазиятдир. Сўз эркинлиги йўқ, халқ учун объектив информация олиш, ўз фикрни билдириш имкони йўқ. Булар мавжуд сиёсатнинг маҳсулидир. Мени шахсан Интернет орқали қўрқитишга ҳаракат қилишди. Мен Гуржистонни ҳимоя қилганимда ва бир йил аввалги урушда айнан Россия агрессор бўлганини айтганимда, одамлар менга нисбатан нафрат билдира бошлашди”, дебди Панфиловнинг ўзи Грузия-Online агентлигининг хабарида айтилишича.

Рус журналисти “Кавказ канали” номли телеканалда аналитик программа олиб бормоқчи, Илья Чавчавадзе номли Университетда лекциялар ўқимоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону