09 November 2009
00:03 - Яна бир сиёсий маҳбус озод қилинганга ўхшайди
Биронта мустақил манба томонидан тасдиқланмаган хабарга қараганда, кеча касаллиги туфайли Санжар Умар қамоқхонадан чиқариб юборилган.

Маълумки, Санжар Умар Андижон хунрезлигидан кейин бошланган репрессияларнинг янги босқичида ҳибсга олинган ва иқтисодий жиноятлар содир этганликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

“Эзгулик” жамияти бу хусусда баёнот берар экан, сиёсий маҳбусларни озод этиш жараёни давом этиши, Дилмурод Саййид ҳам тезда қамоқдан чиқиб юборилишига умид қилмоқда.

Тарихдан маълумки, 1986 йилда КПССнинг Бош котиби Михаил Горбачев Горькийда сургунда бўлган Андрей Сахаровга телефон қилиб, унинг озод қилинганини айтганда, Сахаров миннатдорчилик ҳам билдирмасдан туриб, Совет қамоқхоналарида ётган ва зудлик билан озод қилиниши керак бўлган ҳуқуқ ҳимоячиларининг исмларини дудуқланиб санашга бошлаган. Тили дудуқланса ҳам ақли равон ишлайдиган Сахаровнинг буюклиги шунда, дейди мухбиримиз.

Табиий, Санжар Умар каби ўзбек маҳбуслариидан бу каби буюкликлар талаб қилиш соддалик бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону