08 November 2009
04:19 -
Қарши туманлараро суди судьяси Ҳақназар Исломов 11,2 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди махсус хизматлар томонидан маҳаллий Меҳрибонлик уйи собиқ раҳбари Хадича Каримовадан 5000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушланган ФИБ Қарши туманлараро суди судьяси Ҳақназар Исломовни 11,2 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм ўқиди. Жабрланувчи Хадича Каримова ўзининг вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ноқонуний буйруғи билан ишдан четлатилгани ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилганди. Собиқ судья Ҳақназар Исломов ҳақни қарор топтиришнинг нархи 5000 доллари туришини айтди ва Каримова уни махсус хизматларга тутиб берди.
Айни пайтда собиқ судья ўз айбига икрорлик билдирмаган, деб ёзмоқда Горизонт нашри. Қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, судья “подставка” қилинган. У юқори инстанцияларда ўз ҳуқуқи учун курашмоқчи.