07 November 2009
05:10 -
Қашқадарёда йирик қўшма корхона бунёд этилди
“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси тарқатган маълумотга кўра, мамлакатимизнинг жанубий минтақасида Малайзиянинг Petronas International Limited , Жанубий Африканинг Sasol Synfuels International ҳамда “Ўзбенефтгаз” холдинг компанияси томонидан Uzbekistan GTL қўшма корхонасига асос солинган. Мазкур завод синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, унинг илк Устав жамғармаси 30 миллион АҚШ долларига, кейинчалик эса 840 АҚШ долларига етади. Лойиҳа қиймати 2,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этиши мўлжалланаётган мазкур заводкейинги йилнинг ёзидан 2014 йилга қадар қуриб битказилади.