01 July 2005
03:00 -
17:00 - Ўзбекистонда ўлим жазоси хали-бери бекор килинмайди
- Журналистга карши жиноий иш «ижод» килинмокда
- Харбийлар бунисига хам шукр дейишмокда
17:00 - Ўзбекистонда ўлим жазоси хали-бери бекор килинмайди
Андижон вокеаларидан кейинги Ўзбекистон матбуотида афсонавий террорчилару жамиятни эркинлаштириш бош мавзулар бўлиб колди. Бугунги «Халк сўзи» газетасида адлия вазири Бўритош Мустафоевнинг «Асосий максад - жазо тизимини эркинлаштириш» сарлавхали катта сухбатини ўкидик.
Вазирнинг айтишича, Ўзбекистон хукумати инсон хукуклари бўйича жами 57 та халкаро шартномани ратификациялаган, камокхоналарда 40 минг нафар махкум ётибди. Хозир ўта огир вазиятларда касддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддасининг 2-кисми) ва терроризм (155-моддасининг 2-кисми) учун отиб ўлдириш тарзидаги ўлим жазоси кўлланилади. Президент афв этса, жазо 25 йиллик камокка алмаштирилиши мумкин. Сухбатда Б.Мустафоев Ўзбекистон президентининг ўлим жазоси хали-бери бекор килинмаслиги хакидаги эски гапини такрорлаган, яъни бунга камида 2–3 йил бор эмиш.
Журналистга карши жиноий иш «ижод» килинмокда
Шу йил апрель ойи сўнгидаги хабарларимиздан бирида ёш журналист Собиржон Ёкубовнинг хибсга олиниши вокеасини билдириб, кўп журналистлар унинг химоясига турганликларини айтган эдик (26 апрель «Хабарлар»ига каранг). Шундай журналистлардан бири давлат рўйхатидан ўтмаган Ўзбекистон журналистларининг хукук ва эркинликларини химоя килиш ташкилоти рахбари Юсуф Расулов бўлиб, у хибсдаги хамкасбини озод килиш юзасидан ўтказилган тадбирларга бош-кош бўлган эди.
Дунёнинг ишларини кўрингки, мустакил журналист Ю.Расулов ўша вактдаги хатти-харакатлари учун хукукни мухофаза килиш органлари олдида энди жавоб берадиганга ўхшайди. Маълум бўлишича, шу кунларда Навоий прокурорлигида хатирчилик кандайдир кекса ўкитувчининг унга карши даъво аризаси бўйича жиноий иш «ижод» килинмокда. Журналистга кўра, бу - уюштирилган ариза. Кекса ўкитувчининг даъво аризасида ёзилишича, Ю.Расулов Хатирчида бўлганида гўё Ўзбекистон президентини хакорат килган, Киргизистон вокеалари мисолида фукароларни Ўзбекистон хукуматига карши гиж-гижлаган эмиш. Боз устига, журналист хатирчилик фермердан пора олган деган уйдирма хам бор. У хозирча эркинликда.
Харбийлар бунисига хам шукр дейишмокда
Ўзбекистонда куч ишлатар тизимлар орасида Куролли Кучлар харбийларининг турмуши - энг хароби. Шунга Андижон вокеаларидан сўнг Ўзбекистон президентининг назари тушди, шекилли, бугун у «Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучларининг харбий хизматчиларини ижтимоий мухофаза килишни таъминлаш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўгрисида» карор чикарди.
Карорга кўра, контракт бўйича хизмат килаётган жойида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерларга ижарада турганликлари учун ойлик компенсация тўлови жорий этилади. Тошкент шахрида энг кам иш хакининг 4 бараваригача (яъни 28 АКШ долларигача), вилоят марказлари ва Нукусда 3 бараваригача (21 долларгача), бошка шахарлар ва туман марказларида 2 бараваригача (14 долларгача) пул компенсацияси белгиланади.
Бунисига хам шукр дейишмокда харбийлар.