06 November 2009
14:50 -
АҚШ армиясининг мусулмон офицери 12 ҳарбийни отиб ўлдирди, сабаби ҳали номаълум
Ҳозир 40 ёшда ва унвони майор бўлган бу мусулмон офицер писхиатор доктор сифатида олий ўқув юртини битиргандан бери АҚШ армиясида хизмат қилар эди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Шу йилнинг май ойигача пойтахт Вашингтондаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилган Малик Ҳасан, май ойида Техас штатидаги ҳарбий қисмга ўтказилган ва аниқ бўлмаган маълумотларга кўра, яқинда Ироққа юборилиши керак бўлиб, ўзи буни истамас экан.
Техесда ўзи хизмат қиладиган ҳарбий қисмда тўсатдан ўқ отишга бошлаган Малик Ҳасан 12 кишини ўлдирган. Биринчи хабарларда унинг ўзи ҳам ўлдирилгани айтиларди, аммо кейинчалик унинг тирик қолгани маълум бўлди. 1942 йилда яратилган, 878 квадрат километр ер эгаллаган Форд Хоод номли бу ҳарбий қисмда 50 минг ҳарбий жойлашган бўлиб, отишма бошланган вақтда 35 минг ҳарбий шу базада бўлган. Ҳарбий қисмнинг қўмондони генерал –лейтенент Роберт Кон бу фожеали воқеа террористик акт бўлиши мумкинлигини ҳам тан олган, аммо ҳозирча аниқ бир фикрга келинмаганини билдирган.
Албатта, воқеанинг асл сабабини текширувлар кўрсатади. Аммо, буюк эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, АҚШнинг Афғонистон ва Ироқда олиб бораётган урушидан норози бўлган Малик Ҳасан америкаликлардан ўзича қасд олган. Яъни воқеа терактдир, дейди мухбиримиз.