06 November 2009
04:27 -
АҚШ ракетаси зарбасидан тинч аҳолининг ўлимидан афғонлар дарғзаб, аммо америкаликларга кўра, ўлганлар жангарилардир
Кеча Афғонистоннинг жанубидаги Ҳелмонд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирига америкаликлар ракета ҳужуми уюштириши натижасида 11 жангари ўлдирилди. Аммо, маҳаллий аҳоли 11 жасадни ҳам кўтариб, Лашкаргоҳ кўчаларида норозилик юришлари ўтказди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Маҳаллий ҳокимият расмийлари ўлдирилганларнинг жангарилар эканлигини тасдиқласа ҳам, намойишчилар ўлганларнинг ҳеч нарсага алоқаси бўлмаган бегуноҳ одамлар эканини айтишган. “Ҳокимга ўлим, америкаликларга ўлим” деган шиорлаб айтиб, бақиришган.
АҚШ ва НАТО қўшинларининг расмийлари бу вилоятда 10 минг АҚШлик ва 9 минг британиялик аскар борлигини, генерал МакКристал тинч аҳоли ичида ўлимни камайтириш учун чора-тадбирлар олишга катта эътибор бераётганини билдиришган. БМТ вакиллари шу йилнинг биринчи 7 ойида Афғонистонда тинч аҳолидан 1,5 минг одам ўлдирилганини, аммо уларнинг асосий қисми Толибон тарафидан, 23 фоизигина чет эллик ҳарбийлар томонидан турли кутилмаган, тўсатдан ўртага чиққан вазиятларда ўлдирилганини айтишмоқда.