05 November 2009
02:27 -
Ўзбекистонда бу ҳам хабар: Қирққиз – Қорақалпоғистон Республикасидаги энг яхши қишлоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 майдаги қарорига мувофиқ ўтказилаётган “Республикадаги энг яхши қишлоқ” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.
Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида қишлоқ инфратузилмасини тараққий эттириш, қишлоқларга саноатни олиб кириш орқали аҳолининг бандлик даражаси ва фаровонлигини ошириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Чекка ҳудудларда ҳам замонавий архитектура талаблари асосида бунёд этилаётган шинам турар-жойлар, таълим-тарбия, тиббиёт муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қишлоқларда турмуш маданияти ошиб бораётганидан далолат беради.
“Республикадаги энг яхши қишлоқ” кўрик-танловида “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури доирасида белгиланган вазифалар ижроси, қишлоқда замонавий лойиҳалар асосида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг қандай йўлга қўйилгани, аҳолига сервис хизмати кўрсатиш даражаси, тадбиркорлик ривожи каби жиҳатларга муҳим мезон сифатида алоҳида аҳамият берилмоқда. Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Элликқалъа туманидаги Қирққиз овули ана шу кўрсаткичлар бўйича ғолиб чиқди ва мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
– Овулимизда 13 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди мазкур овул фуқаролар йиғини раиси Фарҳод Ибодуллаев. – Замонавий қиёфадаги қишлоқ врачлик пункти, барча қулайликларга эга шифохона, мактаблар ва болалар боғчалари, деҳқон бозори, тикувчилик сехлари, ўндан зиёд маиший хизмат шохобчалари, савдо дўконлари, икки ғишт заводи ва темирчилик устахонаси аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Ушбу субъектлар аҳоли, айниқса ёшларни иш билан таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Фермер ва тадбиркорлар кўмагида қишлоқ марказида Ёшлар хиёбони барпо этилмоқда. Сабзавотчилик, паррандачилик ва чорвачилик йўналишидаги ўнга яқин фермер хўжалиги эл дастурхони тўкинлигига муносиб улуш қўшмоқда.
Қишлоқларда юз бераётган бетимсол ўзгаришлар аҳолининг дунёқарашида, турмуш тарзида ўз ифодасини топаётир. Замонавий лойиҳада қад ростлаётган уй-жойлар овулимиз кўркига кўрк қўшмоқда, халқимиз турмуш даражаси ошиб бораётганини намоён этмоқда. // ЎзА