05 November 2009
00:43 -
Қашқадарёда коллеж ўқувчилари пахтадан қайтишмоқда, талабалар эса ҳамон пайкалда
Бугун Қашқадарё вилояти ҳудудидаги коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари пахта пайкалларидан уйларига қайтишмоқда. Йўлда ўнлаб автобус, турли русумдаги ўқувчиларни ташиётган автоуловларни кўриш мумкин. Бироқ олий ўқув юртларининг талабаларига ҳали рухсат тегмади. Қарши Давлат университети филология факультети ўқитувчиси Омина Холмирзаеванинг таъкидлашича, талабалар уч кундан сўнг машғулотларга қайтишади. Унга кўра куни кеча қашқадарёлик пахтакорлар пахта режасини бажарган.
Ёмғир ёғаётган бўлишига қарамай вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмларнинг аскарлари, ички қўшинлар солдатлари ҳам оқ олтинни йиғиштириб олишда давом этмоқда. Улар ғўза пояларида қолган кўракларни йиғиб топшириш билан машғул.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения