04 November 2009
15:18 -
“Болға”дан “13 май иттифоқи”гача: ўзбек масхарабозлари Брюсселга етиб борибди
Сербияда, ривоятларга кўра, Сорос томонидан молиялаштирилган “Отпор” ташкилотининг тузилиши ва унинг иштирокида Слободан Милошевичнинг ағдаралиши Украинада “Пора”, Гуржистонда “Кмара” ташкилотларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Уларни ким молиявий таъминлагани ҳақида аввалги ривоятлар юраверди. Нима бўлса ҳам, “Пора” ва “Кмара” зарғалдоқ ва атиргул инқилобларининг ғалабасида ўз ролларини ўйнадилар.
Аммо, гўёки Ўзбекистонда тузилган ва мавжуд режимни йиқитишга қодир кучга эга бўлган “Болға” ташкилотини унинг тузувчисидан бошқа ҳеч ким билмасди ҳисоб. Бу ишнинг бошида Лондонда яшайдиган ўзбек аслли, Шоҳида исмли аёл турарди. Ташкилот фақат қоғозда бўлгани учун “бошида туриш” ибораси ташкилотга эмас, Соросдан бир нарсалар ундиришга оид эканлиги ўз-ўзидан маълум бўлса керак.
Йиллар ўтди, “Болға”ни унинг ташкилотчиси ҳам унутгандек кўринди. Унутмаган экан. Ҳозир “Болға” бошқа ном остида ўртага чиқди. Номи унчалик жозибали эмас, аммо бунинг аҳамияти йўқ, чунки, муҳим бўлган нарса - молиялаштириш манбаи ўша-ўшалигида. Йўқ ташкилотларни молиялаштиришдек фойдали иш борми бу дунёда?
“Болға” каби “13 май иттифоқи” номли янги ташкилот ҳам ҳеч нарса қилмоқчи эмас. Қолаверса, нима ҳам қилоларди?
Лекин ўзини бир нарса қилаётгандек кўрсатишга интилибди ва 27 октябрда Брюсселда нечта одам иштирок этганлиги ҳам сир тутилаётган конференция ўтказилибди. Кўринишидан, сони 6-7 та бўлган иштирокчилар ҳам отнинг қашқасидаек маълум одамлар – “Митинг қилиш кўча чангитишдир” дея Каримовнинг хизматини қилган 53-54-чи мунофиқлар Салой Мадамин ва Дилором Исоқ, биринчи имкон бўлиши билан қўлига автомат олиб демократларни ўққа тутишга тайёрланиб турган Абутов, 2005 йил 13 май куни Андижонда продемократик кучларнинг чиқиши бўлди дейишгача борган Бухарбоева. Бошқарувчи - яна ўша-ўша Шоҳида Ёқуб.
Агарда бу “иттифоқчи”ларда ақл бўлсайди, тушунишардики, Куба, Эрон ва Ироқдаги режимлар дастидан қочган ўн минлаб, юз минглаб одамлар Ғарбнинг катта молиявий ёрдами билан чет элларда, хусусан, Брюсселда турли конференциялар, пикетлар, митинглар ўтказганлар. Натижа – ноль. Чунки, у мамлакатларнинг ичкарисида мухолифат йўқ эди. Ғарбнинг санкциялари ва у мамлакатларни дунёдан изоляция қилиш сиёсати - бор мухолифатнинг ҳам йўқ бўлишига сабаб бўлган. Тўғрисини айтса, диктатураларни дунёдан изоляция қилиш – диктаторларнинг фойдасига ишлайдиган нарса эканлиги исботланган.
Буни яхши тушунган ўзбек демократлари, тўғрироғи, мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси санкцияларнинг фойдсизлигини, изоляция диктаторлар фойдасига ишлашини энг камида ЕИга исботлаб берди. Бу альянс ҳозир “Бирлик”нинг таклифлари йўналишида иш олиб бормоқда. Натижалар ҳозироқ бор. Ўзбекистонда сиёсий вазият бироз бўлса ҳам юмшади. Ундан фойдаланиб, мамлакатимзда демократик жараёнларни ривожлантириш устида ишлаш мухолифатнинг вазифасидир. “Бирлик” бу вазифасини бажариш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Дарвоқе, “13 май иттифоқи” ҳам яна бир нарса қилмоқчига ўхшайди. 2010 йилда Андижон хунрезлигининг 5 йиллигини хотирлаш мақсадида яна конференция ўтказмоқчи. Яна йиғи-сиғи, яна дод-вой бўлади.
Воқеалар кўрсатмоқдаки, ҳамма хунасалар табиатан бир хилдир. 1-2 йил аввал “Уйғон Ўзбекистон” номли ташкилот қурилганини иддао қилган бир гуруҳча чет элларда қурбон бўлаётган ўзбекларни хотирлаш куни ўтказиш ташаббуси билан чиққанди. Янги хунасаларнинг ҳам мақсади ўша – хотирлаш ва йиғлаш. Уларнинг ҳаммасига узун иштон кийдириб, бошига рўмол ўратиш, қўлларига каттароқ дастрўмоллар тутқазиш керак. Мазза қилиб йиғлашсин. Хуморларидан чиқишсин.
Йиғлаб-йиғлаб, ахир бир кун ақллари кирса ҳам ажаб эмас. Ана шунда тушунадиларки, Ғарб Ўзбекистонга эшиклар очаётгани сабабли бағрига шамол тегишга бошлаган юрт ичкарисидаги мухолифатчиларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан шуғулланиш, яъни “Бирлик”га қўшилиш керак. Юрт ташқарисида мухолифатчиман деб юрганларнинг бошқа қиладиган ишлари йўқ, бошқа ҳеч нарса қилолмайдилар ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения