04 November 2009
03:47 -
Чехия президенти Лиссабон Шартномасини имзолади, ЕИ президентлиги йўлида сўнгги тўсиқ учди

Лиссабон Шартномасига мувофиқ, Европа Иттифоқи ягона давлатга айланиш йўлида яна бир қадам олға кетади ва ЕИнинг президентини сайлайди. Бу Шартнома Чехия парламенти тарафидан аллақачон тасдиқланган бўлса ҳам, Вацлав Клаус шахсан унга қарши бўлгани учун, турли рўкачлар билан уни имзолашни орқага суриб келди.
Кеча мамлакатнинг Конституцион Суди бу Шартнома мамлакат Конституциясига зид эмаслигини эътироф этувчи қарор қабул қилди ва Вацлав Клаус Шартномани имзолашга мажбур бўлди. Шундай бўлса ҳам, у Конституцион Суднинг қарорини ҳурмат қилишини, аммо унинг аргументларига қўшилмаслигини айтиб ўтишдан ўзини тўхтатолмади.
Аввалги хабарларимизда билдирилгандек, ноябрь ойида ЕИнинг махсус саммити чақирилади ва шу саммитда ЕИнинг президенти сайланади. Бу лавозимга асосий даъвогар Буюкбританиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр эканлиги ҳам маълум.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения