03 November 2009
20:42 - Гуржистон бош дипломатининг мантиқсиз бепарволиги
Маълум бўлишича, бу мамлакатнинг Ташқи ишлар вазири Григол Вашадзенинг иккинчи ватандошлиги бор экан, у Россиянинг ҳам ватандоши. Гуржистон қонунлари бунга рухсат берар экан-ми, қонун нуқтаи назаридан ҳамма нарса жойида. Аммо, сиёсий этика деган нарсалар бор дунёда, дейди мухбиримиз.

Григол Вашадзеда ҳозир ўз мамлакати билан феълан уруш ҳолатида бўлган Россиянинг ватандоши. Маънавий нуқтаи назардан, бу – очиқ кўриниб турган хатодир. Лекин, жамоатчилик ичидан чиқаётган норозилик овозларига қарамасдан, у Россия ватондошлигидан воз кечмаслигини айтиб келиши бепарволик эмас, айбдир.

Бу масала Россия Давлат Думасида ҳам кўтарилган. Депутат Семен Багдасаров Григол Вашадзени рус ватандошлигидан чиқариш хусусида таклиф киритганда, Думаниннг тегишли Комитети Россия Конституцияси бу каби ҳолларда ватандошликдан чиқаришга йўл бермайди деб унинг таклифини рад этган.

Григол Вашадзенининг матбуот котиби Ия Махарашвили бугун журналистлар билан учрашганда ҳам ўз шефини оқлаш билан овора бўлибди, гуржи вазирининг рус ваташдош бўлишига нима ҳожат бор саволига жавобдан қочибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону