03 November 2009
00:15 -
Алижон Қўчқоров оламдан ўтди
Бугун эрта тонгда Ўзбекистон комфирқасининг собиқ котибларидан бири Алижон Қўчқоров 75 ёшида вафот этди.
У киши сўнгги йилларда АҚШнинг сармоявий лойиҳаларни тадқиқ этиш марказларидан бирининг Ўзбекистон минтақавий бўлимида маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ўлимининг сабаби - ўпкасидаги узоқ йиллик хасталик.
Алижон Қўчқоров Ўзбекистон ССР парламенти – Олий Советнинг охирги таркибида депутат бўлган, парламентнинг 1991 йил 30 сентябрдаги машҳур мажлисида Ислом Каримни Шукурулло Мирсаид фойдасига йиқитиш ниятидагиларнинг ичида бўлган. Лекин бу режа амалга ошмагач, демократик руҳдаги ҳаракатлардан узоқроқ туришга уринган. Масалан, "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг бундай ҳаракатлар демократик ташкилотлар билан ҳамкорликда қилиниши лозимлиги ҳақидаги чақириқларига эътибор бермаган ва шу билан Ислом Каримнинг алмаштириш ниятидаги гуруҳнинг оддий давлат тўнтаришдан бошқа мақсади йўқлигини, у гуруҳ демократик ўзгаришлар қилишни ниятида эмаслигини очиқча намойиш қилган.
Уни эрта тонгда “Минор” қабристонига қўйишди.