02 November 2009
23:27 -
Нурсултон Назарбой Иордания ва Италияга қараб йўлга чиқмоқчи, Ватиканга ҳам ўтади
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой шу кунларда Иордания, Италия ва Ватиканга ташриф буюради.
Қозоқ президенти 3-4 ноябрда Иорданияда бўлади, унинг ташрифи бу мамлакат қироли Абдулло II бен Ҳусайиннинг таклифи билан бўлар экан. Нурсултон Назарбой Иорданияда Қозоғистон кунларининг очилишида, Қозоғистон-Иордания Кенгашининг мажлисида иштирок этади.
У Италияда бу мамлакатнинг президенти Джорджио Наполитано и бош вазири Сильвио Берлускони билан музокаралар олиб боради.
Ватиканда эса Нурсултон Назарбойни Рим Папаси Бенедикта XVI қабул қилади.