02 November 2009
12:32 -
Индонезияда Исломнинг роли бахслашилмоқда, АҚШ четда турмоқчи, ўзбеклар қаерда?
Вашингтон Пост газетасининг 25 октябрь сонидаги мақоланинг сарлавҳаси айнан шундай: Индонезияда Исломнинг роли бахслашилмоқда, АҚШ четда турмоқчи.
240 миллионлик аҳолисининг 86 фоизи мусулмон бўлган бу мамлакат - дунёнинг энг катта мусулмон ўлкасидир. Шу сабабли ҳам бу ерда Исломнинг роли муҳокама қилиниши ғоят табиий ва муҳим. Унутмайликки, бу мамлакатдаги мусулмонларнинг сони Миср, Сурия, Иордания ва Форс кўрфазидаги ҳамма араб мамлакатларининг умумий мусулмонлари сонидан кўпдир.
Индонезия демократик давлат. Вашингтон Постдаги мақоланинг муаллифи Andrew Higgens бу мамлакатга 14 асрда келган Ислом Саудияга типидаги догматизмга асосланганини айтаркан, Индонезия сўнги йилларда Америка йўналишида ўзгараётганини ҳам урғулайди.
Мақоланинг мазмунини энг қисқа шаклда қуйидагича англатиш мумкин.
АҚШ бу мамлакатда турли йўллар билан, масалан, USAID каби ташкилотларнинг ёрдами билан, тоқатли Ислом оқимларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди. 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин ҳам катта иш олиб борилди. Ҳатто Ислом уламоларини АҚШ тарафидан ташкил этилган курсларда Қуръонни реформаторлик кўзи билан ўқишга ўргатилди. Бунинг устига Индонезияда иқтисодий аҳвол ҳам ёмон эмас эди.
Бу факторларнинг соясида Ислом экстремистларининг таъсир кучи Индонезияда анча камайди. Масалан, июль ойида Жакартада портлашлар уюштирган ислом экстремистларининг лидери полиция билан тўқнашувда ўлдирилганда, унинг қишлоғи унинг жасадини кўмиш учун қишлоғига келтирилишига ҳам рухсат бермади.
Мақола муаллифи очиқ ёзмаса ҳам, унинг мулоҳазаларидан тушуниш мумкинки, Исломнинг ички ишларига аралашмасдан, ташқи факторлар воситасида Ислом дунёсига шундай таъсир кўрсатиш мумкинки, тоқатли (moderate) мусулмонларнинг жамиятдаги роли ортиб бораверади. АҚШ ҳукумати ҳам ҳозир шундай деб ўйлайди. АҚШнинг аввалги президенти Жорж Буш Исломдаги баъзи оқимларни “ислам-фашизми” деб баҳолар экан, янги президент Барак Обама шу йил июнь ойида Қоҳирада сўзлаган нутқида “АҚШ билан дунё мусулмонлари ўртасида янгича бошланиш” ҳақида гапириши бунинг исботидир.
Аммо, дейди мухбиримиз, мақола муаллифи ҳам АҚШ расмийлари ҳам Исломнинг ички ишларига аралашмаслик тўғрисида ҳақли бўлсалар ҳам, юқорида санаб ўтилган ташқи факторлар воситасида Исломда ўзгаришлар бўлишига ишонишлари хатодир. Исломнинг ўзида чуқур ислоҳотлар қилинмасдан, Ислом ҳозирги реалликларга мослашолмаслиги Ўзбекистон ва Туркия мисолида яққол кўриниб турибди. Бу ислоҳотларни ўтказиш мусмулмонларнинг ишидир. Демократ мусулмонлар бу жараёнлардан четда туролмасликлари ҳам ўз-ўзидан маълум. Бир маҳаллар Ал-Бухорий ва Ат-Термизий каби фарзандлари Исломнинг оёққа туришида хизмат кўрсатган ўзбеклар ҳам ҳозир қайтадан фаоллик кўрсатиши, Исломда ислоҳотлар қилишда ташаббусни ўз қўлига олиши шарт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения