01 November 2009
22:11 - Бухоролик МХХчилар катта миқдорда героин қўлга туширдилар
Русларнинг Регнум агентлиги Ўзбекистон МХХси матбуот марказига асосланиб тарқатган хабарга кўра, МХХнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари маҳаллий божхона ходимлари билан биргаликда 5 кг 857 граммлик героин қўлга туширишган.

Маъум бўлишича, Тошкент-Ургенч пассажир автобуси Бухоро вилоятидаги Равот постида тўтатилиб, унда тинтув ўтказилган. Аввал 1 кг 978 грамм, сўнгра автобус вилоят божхонасига олиб келиб, ўргатилган итлар ёрдамида текширилганда яна 3 кг 873 грамм героин топилган. Улар Хоразмлик автобус ҳайдовчисиники эканлиги ҳам аниқланган.

Исми айтилмаган автобус ҳайдовчиси наркотик моддани Тошкентда номаълум одамдан олгани, уни Хоразмга олиб борса, 500 доллар иш ҳаққи ваъда қилинганини айтган.

Бу воқеа бўйича иш очилган, тергов бошланган.

Бундай воқеалар камадан-кам ҳолларда Ўзбекистонда ҳам хабар қилиб тарқатилади. Аммо, наркотик моддани ҳайдовчига берган одам ҳам, уни Хоразмда оладиган одам ҳам аниқланмасдан туриб, бундай хабарнинг Россияда бўлса тарқатилиши терговчилик мантиғига зиддир, дейди мухбиримиз. Балки, бу хабар ҳали қўлга олинмаган одамларга қўйилган қандайдир тузоқдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону