29 October 2009
03:11 -
Ҳиллари Клинтон Покистонга келди, Пешаворда бомба портлатилди, 82 киши ҳалок бўлди
АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон террорга қарши курашиш масалаларини маслаҳатлашиш учун бугун Исломободга келди. Ал-Қоида ва Толибон айнан Покистон ҳудудларида мустаҳкам жойлашгани, Афғонистонда ислом жангариларини йўқ қилиб бўлмаётганининг сабаби ҳам, уларнинг қароргоҳи Покистонда эканлиги ҳисобга олинса, Ҳиллари Клинтон Покистон расмийлари билан жиддий музокаралар олиб боришга келгани шубҳасиз.
Буни яхши тушунган Ал-Қоида ва Толибон АҚШ Давлат Котибининг келишига совға тайёрлаб қўйишган экан. Бугун Пешаворда асосон аёллар учун керакли нарсалар сотиладиган бозорда бомба портлатилди. Ҳозиргача 82 одамнинг ҳалок бўлгани, 200 дан ортиқ одам яралангани билдирилди.
Ўлганлар ҳам ярадор юўлганлар ҳам оддий покистонлик мусулмонлар. Уларнинг ҳаёти гўёки ислом ғоялари учун курашаётган Ал-Қоида ва Толибон учун бир тийин. Чунки, улар ишонишадики, бегуноҳ ўлганлар тўғри жаннатга тушишади, бу дунё эса вақтинчалик, одамлар ундан қанча вақтли кетса, шунча яхши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения