28 October 2009
22:23 - Ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳеч нарсани англатмайди
Бугун Ўзбекистон Бош вазирининг икки ўринбосари – Рустам Қосимов ва Абдулла Арипов ишдан кетди. Истеъфо сабаблари маълум эмас. Уларнинг ўрнига кимлар тайинлангани ва ёки тайинланмоқчи эканлиги ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Ўзбекистонда ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёевдан бошлаб оддий туман ҳокимигача бўлган ҳамма раҳбарчалар Ислом Каримнинг буйруқларини миқ этмасдан бажарадиган шахслар эканлиги туфайли, ҳукумат таркибидаги ўзгаришларнинг ҳеч қандай сиёсий аҳамияти йўқ.

Демократик давлатларда Бош вазир, ўринг ўринбосарлари ва оддий вазирлар етарлича мустақил сиёсий фигура бўлишади. Улардан бирининг ўзгариши ҳукумат сиёсатида қандайдир ўзгаришлар бўлишининг аломати ҳисобланади. Ўзбекистонда эса, Совет замонининг анъаналари давом этмоқда – ҳукумат аъзолари давлат арбоби эмас, оддий мулозим, яъни чиновниклардир. Улардан иккитаси ўзгарса нима-ю ўзгармаса нима?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону