27 October 2009
02:10 -
Тожикистон президенти ҳам сиёсий фаолликда Ислом Каримдан ошмоқда
Тожикистон президентининг матбуот марказига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, бугун Имомали Раҳмон Қирғизистон ва Покистон президентлари Қурмонбек Бақиев ва Асифом Али Зардари билан телефон орқали гаплашди.
Қурмонбек Бақиев билан “янги шарт-шароитлар” асосида икки томонлама муносабатларнинг бугунги аҳволи муҳокама қилинибди, муносабатларнинг келажаги тилга олинибди. Хабарларда “янги шарт-шароитлар” ифодаси аниқлаштирилмаган.
Покистон президенти билан ҳам умумий масалалар гаплашилгани айтилган. Маълумки,бу икки президент бекорчиликда умумий масалаларни гаплашадиган даражада яқин одамлар эмас. Демак, қандайдир конрет муаммолар хусусида гаплашилган, лекин улар очиқланмаяпти. Тахмин қилиш мумкинки, улар биринчи навбатда Тожикистонга хавф солаётган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини нейтраллаштирш масаласини муҳокама қилишган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазири Хамрохон Зарифи бугун Душанбеда ўтказган матбуот конференциясида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод икки ой ичида Тожикистонга ташриф буюришини билдирган.
Эрон Тожикистонга инвестициялар қилиш бўйича Россиядан кейин иккинчи ўриндалиги ва ядровий программаси юзидан Маҳмуд Аҳмединажод дунё миқёсида жанжалчи-популяр сиёсатчи бўлиб қолгани ҳисобга олинса, унинг Душанбега келиши ҳам Эмомали Раҳмоннинг минтақадаги ролини мустаҳкамлашга хизмат қилиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения