24 October 2009
13:10 - Бокуда оғуфурушлар устидан ҳукм ўқилди, қамалганларнинг бири ўзбекистонлик
Шу йилнинг майида қарийб 8 килограмм героин билан қўлга тушган юртдошимиз Мастура Хўжаева ва унинг икки покистонлик шериги устидан Боку шаҳар судининг ҳукми ўқилди. Бокудаги ўртаҳол “Жануб” отелида қўлга тушган юртдошимиз 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда хабар қилган Озорбайжон оммавий ахборот воситалари мамлакатга ажнабийлар томонидан гиёҳвандлик моддалари олиб кириш ҳоллари кўпаётганини айтишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону