20 October 2009
14:18 - Асқар Ақаев ўзининг уқувсиз президентлигини оқлаш учун ҳамма нарсани қорага бўямоқда
Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаев олим эди, олимлигича қолибди. Унинг кеча «Московский Комсомолец» газетасида эълон қилинган суҳбатидан шундай хулоса чиқариш мумкин. Собиқ президентнинг Ғарб атамлари бўйича «сариқ матбуот» деса бўладиган газетага куни қолганини ўзи кўп нарсани билдиради.

«Жиҳоднинг нафаси келмоқда» деб таржима қилса бўладиган сарлавҳали суҳбатда илмий асослидек кўринадиган фикр-мулоҳазалар кўп. Ва улар сайтимиз ўқувчиларини ҳам қизиқтириши муқаррар.

Аммо, Ақаев бу ерда сиёсатчи эмас, сиёсатшунос сифатида ўртага чиқади. Сиёсатчи ва сиёсатшунос фарқли касблардир. Сиёсатшунос чуқур мулоҳазалар қилиши, чиройли йўллар кўрсатиши мумкин, аммо кўпинча вақт ва имкониятлар тиғиз бўлиб турганда тўғри қарорларни сиёсатчилар чиқаради. Сиёсатшунослар чизган рамкаларни бузиб, кутилмаган қарорлар ололган сиёсатчилар сиёсатшунослар ҳаёл ҳам қиломаган натижаларга эришадилар. Аксинча бўлса эди, ҳамма ерда сиёсатчилар сиёсатшунослардан бўларди.

Асқар Ақаевнинг суҳбатини сайтимизнинг «Актуал Мавзу» бўлимига қўйдик. У билан танишинг, асосий нуқталарни эслаб қолинг. Ақаев-сиёсатшуноснинг антиамериканизми ва руспаратлиги қанчалик саёз ва хато эканлигини вақт кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону