20 October 2009
03:33 - Аҳолидан маиший хизматлар учун пул йиғиб юрган фирибгар қўлга олинибди
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарда айтилишича, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан аҳолидан совуқ сув тўлови учун пул йиғиб юрган фуқаро ҳибсга олинибди. Асли қибрайлик бўлган Гулноза Худойбердиеванинг жиноятини фош қилган жиноят қидирув бўлими нозирлари бу ҳақда дарҳол матбуотга хабар қилган. Гумондор аҳолидан 300 000 сўм (153 АҚШ доллари) миқдорида пул йиғиб олган экан.

Бунда майда фрибгарлар билан ҳам шуғулланиш, уларга қарши курашиш ҳуқуқ-тартибот органларининг ва матбуотнинг вазифаси. Аммо “шўринг қурғур” майда балиқчаларгина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва матбуотнинг нишонида бўлиши керак эмас. Кунига бир неча миллионлаб ўмараётган наҳангларга эътиборни кўпроқ қаратиш керак. Бироқ матбуотда улар ҳақида ҳали ҳеч нарса кўрмадик, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону