18 October 2009
02:48 - Баҳодир Чориевга қўзғатилган ишнинг ҳуқуқий мақоми аниқмас, у ҳозир уйида
Кечаги хабарларимизда АҚШдан қайтиб келган Баҳодир Чориев Тошкент халқаро аэропортида ушланиб, Қашқадарё вилояти ИИБга олиб кетилгани маълум қилинганди. Бугун Баҳодир Чориев билан шахсан сўзлашган мухбирларимизга кўра, у ҳозир Шаҳрисабз ва Қамаши туманлари ИИБ миршаблари кузатуви остида Қамашидаги уйида турибди. Унинг паспорти ва АҚШ ҳукумати томонидан берилган Грин картаси ҳамда ноутбуклари олиб қўйилган.

Ундан туман ҳудудидан чиқмаслик ҳақидаги тилхат ёздириб олинган, холос. Унинг олдига яқинларии ва сафдошлари, хусусан, “Бирлик” ва “Эрк” партияси вакиллари келиб кетишмоқда.

Баҳодир Чориевга нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан иш қўзғатилгани айтилмоқда, лекин мазкур ишнинг ҳуқуқий мақоми ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону