17 October 2009
22:17 -
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Гулнора Шодиева ҳамда шоира Гулжамол Асқарова қамоққа олинди

Маълум бўлишича, Хотин-қизлар қўмитасининг икки мансабдор вакиласи вилоятнинг Пастдарғом туманида яшовчи фуқародан унинг қизига “Зулфия” мукофотини олиб бериш шарти билан 1600 АҚШ доллари миқдорида пул олган. Гулжамол пастарғомлик қизга шеърлар ёзиб бериб, “шоира”га айлантириши, Шодиева эса унга “Зулфия” мукофотига танловда биринчиликни олиб бериши лозим эди.
Президент фармонига кўра, мазкур мукофотга лойиқ кўрилганлар мамлакатдаги исталган олий ўқув юртига имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади. Кейинги йилларда ижодкорлар орасида “Зулфия бизнеси” билан шуғулланаётганлар ортиб бораётгани сир эмасди, дейди мухбиримиз.