17 October 2009
17:10 - Наманганда маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокир Қорабоев қамалди
У давлат мулкини ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган ва Жиноий ишлар бўйича вилоят суди ҳукми билан 6 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Порахўрлик ботқоғига ботган Ўзбекистон учун оддий бўлган бу воқеанинг кўпчилик билмайдиган бир жиҳати бор, дейди маҳаллий мухбиримиз. Шокир Қорабоев ўтган асрнинг 90-чи йилларидан бери шу лавозимни эгаллаб келади. Бу лавозимни эгаллашдан аввал у “Бирлик” халқ ҳаракатининг Наманган вилояти раҳбарларига мурожаат қилиб, вилоятнинг Спорт комитетига ҳеч қачон ўзбек миллатига мансуб шахс раҳбар бўлмаганига эътиборни қаратиб, мухолифатчиларни шу масала билан ҳам шуғулланишгша чақирган экан. “Бирлик”чилар бу хусусда турли жойларда гапиришга бошлашгач, Қорабоев шу лавозимга тайинланган.

Шокир Қорабоев ўша вақтдан бери бу лавозимни эгаллаб турарди. Аммо, сўнги йилларда спортчилар орасида унинг порахўрликлари ҳақида гаплар кўпайиб кетганлиги ҳам ҳақиқат, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону