17 October 2009
15:36 -
Покистон армияси Жанубий Вазиристонда катта ҳарбий операция бошлади
Бугун ҳукуматнинг 28 минг кишилик ҳарбий қўшинлари Толибон ва Ал-Қоиданинг қалъаси ҳисобланадиган Афғонистон билан чегарадош Жанубий Вазиристонда катта масштабли ҳарбий оперциялар бошлади, деб хабар беради Reuters агентлиги ҳукумат расмийларига асосланиб. Бу ҳужумдан олдин бир ҳафта давомида шу минтақа учоқлар ва артилерия билан тўтовсиз бомбардимон қилинган. Ҳукумат қўшинларининг 500 кишилик махсус тайёрланган камондоси ҳам шу ерга ташланган.
Вазиристонда Ал-Қоиданинг 10 минг кишилик яхши қуролланган жангарилари бор деб ҳисобланади.
Жанубий Вазиристонда бу оперцияларни бошлашдан олдин, кеча Покистон армияси бош штабининг бошлиғи генерал Ашфоқ Қаяни ҳукумат ва етакчи партиялар лидерларига брифинг берибди ва улар бундай ҳужумни тўла қўллаб-қувватлашибди.
Шу ҳафта ичида тинч аҳолидан 80 минг киши бошланадиган ҳужумлардан қўрқиб, минтақадан қочган.
Жанубий Вазиринстон ислом жангариларидан тозаланса, Ал-Қоида ва Толибон Афғонистонда ҳам жиддий бичимда кучсизланган бўларди. Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг келажаги ҳам шу кунларда аниқлашса керак.