17 October 2009
00:45 -
Порахўр судья 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди судьяси Олим Шаропов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар тарқатди Region.uz сайти. Кейинги уч йилда кишилар тақдирини ҳал қилиб келган қози шу йилнинг май ойида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан маҳаллий фуқародан 4 миллион сўм миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган эди.
Ўтган давр мобайнида Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилди ва вилоят суди ҳукми билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения