16 October 2009
23:25 - Қирғизистон ўзбек гази учун тўловни 100 фоиз аввалдан тўлашга рози бўлди
Маълумки, қирғизларнинг қарзи кўпайиб кетгани учун, Ўзбекистон Қирғизистонга газ беришни тўхтатиб қўйган ва икки тарафлама музокаралардан кейин, кеча қисқартирилган ҳажмда бўлса ҳам, газ бериш қайтдан бошланган эди.

Ўзбекистон тарафи бу хусусда ўз халқига ҳеч қандай маълумот бермас экан, нималар бўлаётганини рус ва қирғиз оммавий ахборот воситаларидан ўрганишга мажбурмиз.

“Қирғизгаз” вакилининг билдиришича, Ўзбекистон газни очиш учун шундай шарт қўйибди: Қирғиз тарафи олинадиган газ учун ҳар ўн кунда аввалдан пул ўтказиши керак.

Қирғизистон бу шартга рози бўлган.

Бу маслала халқаро доираларда ҳам ёритилмоқда. Маслан, Reuters агентлиги Ўзбекистон Қирғизистондан $19 миллионлик аввалги қарзлардан 4,6 милионини олгандан кейингина қисман газ беришни бошлаган. Бу газнинг ҳажми етарсиз бўлгани сабабли, баъзи минтақалар ҳали ҳам газсиз, бошқаларига эса 30 фоизли чеклов билан газ берилмоқда.

Бошқа тарафдан, қирғизлар газ нархини пасайтиришни ҳам сўрашган, лекин бу хусусда ҳали келишув йўқ. Ҳозир эса Ўзбекистон 1 минг кубметр газни $240 дан сотмоқда. Ягона долларнинг турли минтақалардаги “қувват” феълан турли эканлигини ҳисобга олсак, бу нарх юксакдир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону