16 October 2009
00:30 -
Россияда стакандаги бўрон кутилгандан ҳам олдин битди
Кечаги хабарлардан маълумки, Россиядаи қўғирчоқ партиялар - Коммунистик партия, Либерал-демократик партия ва “Адолатли Россия” партияси – ўтган якшанба куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловларнинг натижалари ҳукмрон “Бирлашган Россия” фойдасига сохталаштирилганига норозилик тариқасида Давлат Думасини тарк этишган ва президент Дмитрий Медведев бу партияларнинг лидерларини қабул қилмагунча парламентга келмасликларини билдиришганди.
Президент Дмитрий Медведев, Бош вазир Владимир Путин уларнинг норозиликларига эътибор берилмаслигини очиқча билдиришгач, қўғирчоқлар орқага чекинишди.
Бугун Дума раиси Борис Гризлов ўша уч партия вакилларини билан учрашди. Учрашувга коммиунистлар ва либерал демократларнинг лидерлари Геннадий Зюганов ва Владимир Жириновский ҳам “Адолатли партия” раисининг Думадаги фракцияси раҳбари Игорь Лебедев қатнашди. Бу орада Дмитрий Медведев у партияларнинг лидерларини 21 октябрда қабул қилишини билдирди. Шундан кейин уччала партия ҳам Дума мажлисларига қатнашишни давом этишга қарор қилди.
Аслида, “мухолифатчилар” ҳокимият энг камида улар билан мулоқот қилаётганидан эриб кетдилар дейиш унчалик тўғри бўлмасди. Ҳақиқат шундан иборатки, улар торалган имкониятлар доирасида бўлса ҳам қўғрчоқликни давом эттиришмаса, Путин уларни бутунлай йўқ қилиш йўлига тезроқ ўтиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения