15 October 2009
03:29 - Опа-сингил “босқинчи”лар узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди рашк туфайли эрининг ўйнашини дўппослаган Наргиза Соатова ҳамда унинг синглиси Райхонни 7,5 йилга озодликдан маҳрум этди.

Дастлаб Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан опа-сингилларга нисбатан ЖКнинг безорлик моддалари билан иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари бошланган эди. Сўнгра ишни Тошкент шаҳар ИИББ терговчилари чақириб олиб, уни босқинчилик сифатида малакалашган ва судга чиқаришган. Ҳар ҳолда босқинчиларни нейтраллаштирган миршабларнинг погонидаги юлдузлар оддий безориликни фош қилганларга нисбатан тезроқ кўпайса керак.

Ишни яқиндан кузатган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларига кўра, кишилар тақдири кучишлатар тизимлар учун сариқ чақага қиммат бўлиб қолаётир. Мисол учун миршаблар манфаати эвазига сурхондарёли бу икки аёл умирининг гуллаган даврини узоқ йиллик қамоқда ўтказади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону