15 October 2009
02:41 - Россия маҳаллий сайловлардан кейин: стаканда бўронми ёки яккапартиялик хумори?
Бу мамлакатнинг кўпчилик вилоят ва ўлкаларида маҳаллий думаларга ўтказилган сайловларнинг натижалари қўғирчоқ партияларнинг ҳам жонини халқумига келтирганга ўхшайди. Маълумки, Россияда ҳукмрон “Бирлашган Россия” партиясидан ташқари учта қўғичоқ партияга расмий фаолият олиб бориш, сайловларда қатнашиш, озчилик сифатида бўлса ҳам турли даражадаги думаларда ўз вакилларига эга бўлиш ва ҳукуматни бироз танқид қилиш ҳуқуқи берилган. Булар – Коммунистик партия, Либерал-демократик партия ва “Адолатли Россия” партияси.

Аммо охирга сайловларнинг натижалари, яъни феълан ҳамма ерда “Бирлашган Россия” партиясининг ҳукумронлиги яна ҳам кучайгани, қўғирчоқ партияларини исён қилишга мажбур қилди.

Бугун бу уччала партиянинг депутаталари Давлат Думаси мажлисини намойишкарона тарк этдилар ва сайловларнинг натижалари бўйича президент билан учрашишни талаб қилдилар. Акс ҳолда, Думага қайтмасликлари ҳам эълон қилинди.

Жавоб ҳам тезда келди. Президент Дмитрий Медведев ёрдамчилари орқали ўзининг келаётган 10 кунга ҳар бир дақиқа вақти аввалдан режалаштирилганини айтиб, феълан учрашувни рад этди. Пекинда ШХТ бош вазирлари йиғилишида қатнашаётган Владимир Путин ўша ердаги матбуот конференциясида сайловларнинг натижаларидан мамнун эканлиги, норозилар бўлса, судга мурожаат қилишлари кераклигини айтиб, норозилар билан шуғулланиш нияти йўқлигини кўрсатди. Марказий Сайлов Комииссиясининг раиси ҳам сайловлар умуман олганда нормал ўтганини, бирон бир ерда сайловларни қайта ўтказиш ёки бюллетенларни қайта санашга эҳтиёж йўқлигини билдирди.

Хўш, буёғи нима бўлади. Жавоб аниқ: қуғирчоқ партиялар яна озгина ноз қилиб, янги шароитда, яъни яна ҳам тор имкониятлар доирасида яшашни давом эттиришга мажбур бўладилар.

Аммо, муҳим бўлгани – Путиннинг хаёлида нима борлиги. АҚШ Европада Ракеталарга қарши мудофаа системаси яратишдан Россиянинг босими остида чекингани ва нефть нархининг 40 доллардан ҳам пастга тушиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар амалга ошмаганидан руҳланган Россия ҳукмдори келаётган президент сайлови олдидан яккапартиялик системасига қайтишни ўйламаяптимикан?

Бундай тахминнинг ўзи Ўзбекистон президенти Ислом Каримни қанчалик қувонтиришини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону